«Сенга посбонмиз — Ватан» номли маьнавий-маърифий тадбир.

Дунёда “Ватан” сўзидан азиз ва юракка яқин калом топилмагани каби, ватан ҳимоячиси бўлишдан ортиқ шон-шараф ҳам йўқ.

— Бу байрам – эл-юртга садоқат байрамидир.

Қуролли Кучларимиз мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг, келажаги буюк давлат барпо этаётган Ўзбекистон фуқароларининг тинч-осойишта ҳаёти, бунёдкорлик йўлидаги меҳнати хавфсизлигининг кафолатидир.

Ватан ҳимоячиси деганда кўз ўнгимизда, туғилган юрти ва халқини жондан севувчи, тинчлик ва барқарорликни сақлашдек олижаноб мақсад йўлида ҳар қандай жасоратга тайёр мард ва ботир ўғлонлар намоён бўлади.

Халқимизнинг минг йиллар давомида шаклланган қадимий анъана ва қадриятлари, буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангуберди, Амир Темурнинг Ватанга бўлган муҳаббати ва юртга бўлган садоқатида мужассамдир.

Албатта, биз ўз миллий армиямиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Бўлиб ўтган дастур давомида мактаб директори Нуруллаев Бобиршоҳ Гайбуллаевич сўзга чиқиб байрам билан барчани табриклади.

Халқаро, Республика ва Вилоят миқёсида бўлиб ўтган танловларда иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчи ҳамда ўқитувчилар тақдирланди. Кеча давомида «Эстрада хонанда», «Халқ чолғу», «Анъанавий хонанда», «Халқ рақси», «Мусиқа назарияси», «Умумтаълим», «Драма театр актёрлиги» бўлими ўқитувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури кечага файз бағишлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *