Жорий 2024 йилнинг 13 февраль куни Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида буюк шоир мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда дунё тан олган давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан «Назм ва Наво» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.Ушбу тадбирга
ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда томошабинлар, миллий мумтоз санъатимизнинг жозибасидан баҳраманд бўлишди.
Кечада жонли ижрода янграган мумтоз санъатимизнинг ёрқин намуналари инсонлар руҳиятига кўтаринкилик бахш этди, уларнинг қалбида эзгулик, юртпарварлик, меҳр-оқибат каби гўзал туйғуларни уйғотди. Мумтоз мусиқа санъатимиз ривожида Навоий ва Бобур ижодий мероси ўзига хос ўрин тутади.
Уларнинг бетакрор ғазаллари билан куйланувчи мусиқий асарлар санъат мухлисларининг кўнгил мулкига айланган. Айни пайтда мазкур мусиқий асарлар мукаммаллиги, бетакрорлиги, теран ва юксак бадиий-фалсафий руҳи билан ҳам қадрлидир.»Назм ва наво» кечасида бадиий жамоалар ва хонандалар иштирокида чин инсоний фазилатлар, эзгулик, одамийлик, меҳр ва садоқатни тараннум этувчи қўшиқлар, жозибали рақслар ижро этилди.
Тадбир сўнгида мактаб директори Бобиршох Нуруллаев сўзга чиқиб, улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий ҳамда шох ва шоир буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг олиб борган фаолияти, ижоди, келажак авлодга қолдирган буюк мероси китоблари ва ноёб асарлари ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
Сўнг ушбу тадбирда ташриф буюрган меҳмон, Ибн Сино номидаги вилоят кутубхонаси ходимлари ҳам, сўзида ушбу тадбирни яқиндан ташкил қилиб бизни таклиф қилган, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби раҳбариятига ҳамда ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, вилоят кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган «Иншолар» ва «Ғазалхонлик», танловларида фаол иштирок этган бир неча нафар ўқувчи-ёшлар Ибн Сино номидаги вилоят кутубхонаси маъмурияти номидан диплом билан тақдирландилар. Тадбир барчага манзур бўлди.