Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактабида 2 кун мобайнида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.Унда асосан, мактаб раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, синф раҳбарлар ота-оналар билан учрашиб, фарзандларининг ўқишгадаги давомади, таълими, тарбияси, одоби, формаси, дарсларда ўқув қуроллари билан таъминлаб беришлари ҳақида айтиб ўтилди.Шунингдек, мобиль телефондан оқилона фойдаланишда эҳтиёткор бўлишларини ҳар хил ижтимой тармоқлар сайтига билиб билмай қўшилиб қолмасликларини олдини олишлари учун доимий назорат қилишларини, Мактаб- Маҳалла- Ота-Она доимий узлуксиз ҳамкорликда иш олиб бориш кераклигини айтиб ўтишди,
фикрлар билдирилди.Мактаб ётоқхонасида яшовчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан алоҳида суҳбатлашиб, фарзандларининг соғлиғига, ўқиш ва билим олишларида бефарқ бўлмасликларини, болалари тозаликка риоя қилиб боришларини, ётоқхона жиҳозларидан оқилона фойналанишни, яшаш шароитлари янада яхшиланиб келинаётганликлар ҳақида тушунтириб ўтилди.Ота-оналар томонидан берилган саволлар ҳaм ўринсиз қолмади. Мактаб раҳбарияти саволларга жавоб бериб ўз фикр мулоҳазалари билан бўлишиб борди. Ўтказилган ҳафта давомидаги ота-оналар йиғилишлари кўпчиликни ота-оналаримизни, янада ҳушёрликка, эътиборлиликка ҳамда фарзандларини билим, илм, таълим-тарбия олишларида бефарқ бўлмасликка чорлади. Бундай йиғилишлар тез-тез ўтказилиш таклифлари ота-оналаримиз томонидан айтиб ўтилди.Ушбу таклиф раҳбарият томонидан инобатга олинди.Ўтказилган 2 кунлик йиғилишлар ўз натижасини берганлигидан шунингдек яхши ўтганлигидан барча мамнун бўлди.